Депутат аҳоли муаммоларини ўрганди
Депутат аҳоли муаммоларини ўрганди

 

Халқ депутатлари Муборак туман Кенгашидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси гуруҳи аъзоси Ханифа Тўраева туманнинг Ниёзхон қишлоғида сайёр қабул ўтказди. Бундан ташқари қишлоқдаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва нотинч оилаларга ҳам ташриф буюриб, аҳоли билан мулоқот жараёнида уларни қийнаб келаётган масалаларни ўрганди.

Депутат қишлоқда яшовчи Оқгул Ҳайитованинг хонадонига ташриф буюрди. Уй-жойга муҳтож аёлнинг бир неча йиллик орзулари амалга ошди. Унга туман ҳокимлиги ҳамда ҳомийлар кўмаги билан янги уй-жой қуриб берилди. Янги йилни янги уйда кутиб олган онахон бундан миннатдорлигини яширмади.

Ниёзхон қишлоғи ёшлари 19-сонли умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олиб келмоқда. Туман Кенгаши депутати Ханифа Тўраева халқ таълими бўлими мутасаддилари билан мактабни қиш мавсумида иситишнинг ҳолати, ўқувчиларни дарсларга ва тўгарак машғулотларига қатнашиш масалалари билан қизиқиб, муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли ёрдамлар кўрсатди.

Туманнинг “Дўстлик” маҳалласида яшовчи Норгул Хондалиеванинг эшитишда нуқсони бор. Депутат туман хотин-қизлар қўмитаси ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини мутахассислари билан ҳамкорликда онахоннинг ҳолидан хабар олиб, аёлга эшитиш мосламаси ва ҳасса топширишди.

 

Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш