Депутат кўмагида фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда
Депутат кўмагида фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда

 

Ҳудудларда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида секторлар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида ҳам кам таъминланган оилалар ҳолидан мунтазам равишда хабар олиб келинмоқда.

Шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов ҳамда Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати Александр Ким ташаббуси билан “Зийнат” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи М.Пўлатова хонадонига 80 дона, “Пастки Валик” маҳалла фуқаролар йиғини Зилол кўчаси 66-уйда яшовчи С. Маҳмудовнинг хонадонига 100 дона шифер етказиб берилди.

Амалий ёрдам учун фуқаролар миннатдорчилик билдиришди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш