Инсон қалбига йўл муҳтожларга саховатдан бошланади
Инсон қалбига йўл муҳтожларга саховатдан бошланади

 

Ижтимоий кўмакка муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, уларга саховат кўрсатиш халқимизга хос анъана десак муболаға бўлмайди. Бу каби эзгу ишлар ногиронлиги бўлган шахслар қадр-қиммати, ҳуқуқларини ҳимоялаш, турмуш шароитларини яхшилашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Зеро, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали жамиятнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги фаоллигини таъминлашга эришиш мумкин.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташаббуси билан жойларда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан тез-тез хабар олиб турилибди.

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят Яккабоғ туман Кенгаши депутати, Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар Парламенти аъзоси, Яккабоғ тумани Кенгаши котибияти мудири Шуҳрат Юсупов кўнгли ярим юртдошларимиз ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий жиҳатдан ёрдам бериш ишлари фаоллик кўрсатмоқда.

Жумладан, Яккабоғ туман Каттабоғ МФЙ ва Мевазор МФЙ ҳудудларида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож вояга етмаган ногиронлиги бор Тўлқин Жовлиев ва Шахобиддин Бердиевларнинг хонадонида бўлиб, уларни қийнаётган масалалар ўрганилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш