Инсон қалбига йўл муҳтожларга саховатдан бошланади. Минг йиллар давомида шаклланган меҳр-оқибат, мурувват тушунчалари асрлар мобайнида эл-юртимизнинг дунёқараши, маънавий ҳаётининг негизи сифатида вужудга келган, онгимиздан чуқур жой олган буюк қадриятларнинг амалий ифодасидир.
Ижтимоий кўмакка муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, уларга саховат кўрсатиш халқимизга хос анъана десак ҳам муболаға бўлмайди.
Бу каби эзгу ишлар ногиронлиги бўлган шахсларни қадр-қиммати, ҳуқуқларини ҳимоялаш, турмуш шароитларини яхшилашга хизмат қилиши, шубҳасиз. Зеро, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали жамиятнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги фаоллигини таъминлашга эришиш мумкин.
Куни кеча Ўзбекистон ХДП Миришкор туман кенгаши томонидан Миришкор туман Оқмачит МФЙда яшовчи 2-гуруҳ ногирони Қурбонназаров Зиёдулло Одил ўғли холидан хабар олиниб озиқ-овқат маҳсулотлари, партиянинг эсдалик совғалари ҳамда кийим-кечаклар улашилди.