Депутат сайловчилар билан учрашиб, маҳалладаги мавжуд муаммоларни ўрганди

 

Учрашувда Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгаши депутати Облоқул Исанов сайловчиларга ҳудудлардаги бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар юзасидан батафсил маълумот берди.

Учрашув давомида аҳолининг муаммо ва таклифлари тингланди. Жумладан, иштирокчилар томонидан йўлларни асфальтлаш ва тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш каби муаммолар билдирилди.

Кўтарилган масалаларнинг аксарияти қонун доирасида ўрганилиб, тегишли ташкилотларга депутатлик сўровномаси юбориш орқали бажарилиши назоратга олинди.

Депутатнинг сайловчилар билан учрашуви жойларда давом этмоқда.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш