Халқимизда "Ҳунарли киши хор бўлмас", деган нақл бежиз айтилмаган. Қўлида ҳунари бўлган одамнинг рўзғори бут, кўнгли тўқ, жамиятда ўз ўрнига эга бўлади. Ҳунарли инсон ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам наф келтиради.
Ўзбекистон ХДП Китоб туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати З.Норова Искана маҳалла фуқаролари йиғинидаги Тупчоқча қишлоғида янгидан иш бошлаган ёшлар билан учрашиб, ёшларимизга тадбиркорлик қилиб, ҳунар эгаллашлари учун ҳозирги кунда барча шароитлар яратилганлиги тўғрисида тушунчалар берди.
Тикувчилик йўналишида иш бошлаган Бобомуродова Моҳичехра ўз имкониятларини ишга солиб 3 дона тикув машинкаси билан қишлоқдаги 12 нафар ёш қизларга тикувчиликдан устозлик қилмоқда. Моҳичехра келгусида ўз фаолиятини кенгайтириб, маҳалладаги ишсиз ёшларни ишли қилишни ният қилган. Учрашув сўнгида бир гуруҳ ёшларимиз партия сафига қабул қилиндилар.