Китоб – маънавият булоғи
Китоб – маънавият булоғи

 


Дарҳақиқат, китоб инсонни ердан кўкка кўтарувчи, унинг маънавий қувватини оширувчи буюк кучдир. У инсониятнинг тарихий хотираси, маънавий-маърифий олами, илмий заминини мустаҳкамловчи, келажакни ёрқин кўрсатиб беришга қодир машъала ҳисобланади.

Куни кеча, китобхонлар даврасининг навбатдаги учрашуви Китоб туман "Нуроний" жамғармаси раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ж.Рахмонов,туман ҳокими маслаҳатчиси А.Омонов,"Бувижонлар мактаби" ҳамда "Оқила аёллар" гуруҳи аъзолари иштирокида "Китоб - билим чироғи" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Учрашув давомида, китобхонлик маданиятини шакллантириш орқали ўқувчи-ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш. ёшларни кўпроқ китоб ўқишларига, билим олишларига ўргатиш, ёшлар ўртасида эрта никоҳни олдини олиш бўйича ҳар-хил китобхонлик кечаларини ҳамда маънавий-маърифий тадбирларни ташкил қилиш ва ҳудудларда ўтказиш тўғрисида суҳбатлашилди.

Теглар

Лойиҳаларимиз Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш