"Учтепа" маҳалласи тажрибаси оммалаштирилади
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташаббуси билан "Маҳалла институтининг Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини қарор топишидаги ўрни ва роли" мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилди.
Унда иштирок этган "Учтепа" маҳалласи раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзоси, депутатимиз Мухтор Илҳомов "Аҳоли эътирозларига энг кўп сабаб бўлаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишда маҳалла раисларининг ўрни ва роли" мавзусида тақдимот ўтказиб, ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.
"Учтепа" маҳалласи тажрибаси конференция иштирокчиларида қизиқиш уйғотиб, ушбу тажрибани республикада мавжуд барча маҳаллаларга оммалаштиришга келишиб олинди.
Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар
кенгаши матбуот хизмати