Мурожаатлар жойида ўрганилди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Кегейли туман кенгаши ва Халқ депутатлари Кегейли туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари томонидан "Уйма-уй" лойиҳаси доирасида аҳоли мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилди.
Учрашувда Кегейли туман Кенгаши масъул ходимлари, "Жанабазар" овул фуқаролар йиғинига ташриф буюриб, маҳаллада яшовчи, ижтимоий кўмакка муҳтож "Аёллар дафтари"га киритилган, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган, иш билан таъминланмаган, уй-жойга муҳтож хотин-қизлар холидан хабар олинди ва фуқаролар орасида мавжуд муаммоларни ўрганиб, ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.