Ўқув-семинарлари давом этмоқда...
Ўқув-семинарлари давом этмоқда...

 

Пахтаобод ва Избоскан туман Кенгашларидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамкорлигида "Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти"га бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Семинар давомида "Конституциянинг" вужудга келиш тарихи, унинг давлат тузилиши, ҳокимият ва бошқарув органлари тизими, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизими ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб бериши, бош қомусимиздаги моддалар сони 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага ошгани, қолаверса, конституция 65 фоизга янгилангани таъкидланди.

Шундан сўнг, бир гуруҳ партия фаоллари ҳамда депутатларга партия Марказий Кенгашининг Фахрий ёрликлари топширилди.

Семинар сўнгида иштирокчилар томонидан Конституцияга оид саволларга жавоблар берилиб, партия фаолларидан асосий қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини жойларда кенг тарғиб этишда фаол бўлишлари айтилди.

Теглар

Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш