Ҳар бир кун имконият, ҳар бир кун келажак учун пойдевор
Ҳар бир кун имконият, ҳар бир кун келажак учун пойдевор

 

ЎзХДП Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси Н. Рахманбердиева томонидан Ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан 17- сонли мактабгача таълим муассасасида БПТ раиси Ю. Ядгарова ҳамда ушбу муассаса ходимлари иштирокида "Ҳар бир кун имконият, ҳар бир кун келажак учун пойдевор " мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида мустақиллик туфайлигина мамлакатимизда амалга оширилаётган туб сиёсий, иқтисодий, маънавий-маърифий ислоҳотлар тўғрисида фикр юритилди. Мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар замирида айнан юртбошимизнинг доно сиёсати, халқимизнинг якдиллиги, бирдамлиги тургани таъкидланди.

Ислоҳотлар, янгиланишлар ва демократик жараёнларнинг барчаси халқимиз ҳаёти ва унинг турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилганлиги, ҳозирги тезкор даврда ўтаётган ҳар бир кунимиздан унумли фойдаланишимиз, ҳар бир кун келажагимиз учун пойдевор эканлигини ҳақида иштирокчиларга атрофлича тушунтириш берилди.

Учрашув сермазмун, очиқ мулоқот руҳида ўтди.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш