Биз зўравонликка қаршимиз!

 

Фарғона вилояти “Қизлар овози” клуби жамоаси ҳамда ЎзХДП Ёшлар парламенти аъзоси Нурмурод Сирожов ташаббуси билан "Фарғонаазот" АЖда ёш хотин-қизлари учун “Биз зўравонликка қаршимиз” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Унда психологлар, жамиятнинг фаол хотин-қизлари ва қизлар овози клуби аъзолари иштирок этди. Қизиқарли психологик тренинг, намойиш этилган ибратли видеолар барча йиғилганларга манзур бўлди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида корхона хотин-қизлари иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш