Мустақил юртнинг фаол аёллари

 

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши томонидан «Мустақил юртнинг фаол аёллари: ҳуқуқий ва ижтимоий асослар» мавзусида давлат мустақиллигининг 32 йиллиги байрами олдидан давра суҳбати ўтказилди.

“Ишга марҳамат” мономарказида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги ХДП фракцияси аъзоси Д. Мамаджанова, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, Фарғона вилояти оила ва хотин қизлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Гулчеҳра Жўраева, вилоят ИИБ ФМБ масъул ходими Дилшода Ўринова, ЎзХДП масъул ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида иштирокчиларини аввало яқинлашиб келаётган мустақиллик байрами билан табриклаб, истиқлол йилларида эришилган ютуқлар, олдинга қўйилган мақсад ва вазифаларнинг аҳамияти ҳусусида тўхталиб ўтилди. Ислоҳотлар, янгиланишлар ва демократик жараёнларнинг барчаси халқимиз ҳаёти ва турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилганлиги, ҳозирги тезкор даврда ўтаётган ҳар бир кунимиздан унумли фойдаланишимиз, ҳар бир кун келажагимиз учун пойдевор эканлиги, хотин-қизларга берилаётган имтиёзлар, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида иштирокчиларга атрофлича тушунтиришлар берилди.

Учрашув сўнггида “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти билан танишилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш