Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!
Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!

 

Мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Шаҳрисабз туманидаги “Мираки” МФЙда “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Унда Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Лола Саодатова сўзга чиқиб, истиқлол йилларида мамлакатимизда эришилган ютуқлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, инсон қадрини улуғлаш борасидаги эзгу ислоҳотлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини баён этди.

Хонандалар, иқтидорли ёшлар томонидан куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Фаол ёшларга китоблар ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Фахрий Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш