«Аёлларга кўмак» лойиҳаси

 

«Аёлларга кўмак» лойиҳаси доирасида Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Ўзбекистон ХДП Ангор туман кенгаши, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорликда «Аёлларга кўмак» лойиҳаси доирасида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 27 та корхона ва ташкилотлар қатнашди.

Иштирокчиларга 253 та бўш иш ўринлари тавсия қилинди. Ярмаркада 98 нафар фуқаро иштирок этди. Ишга жойлашмоқчи бўлган 53 нафар фуқарога Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан ишга жойлашиш тўғрисида йўлланмалар берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш