"Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!"
Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши томонидан "Сариқжўга" МФЙ аҳолиси билан Ўзбекистон Мустақиллигининг 32 йиллигига бағишлаб, "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" мавзусида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ёшларга яратиб берилаётган имтиёз ва имкониятлар тўғрисида тушунчалар берилди.
Шунингдек, ота-оналарга фарзандларни тарбияси билан доимий шуғулланиш, беэътибор бўлмаслик доимий назорат қилиш кераклиги ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.