Аҳоли муаммоларига ечим топилмоқда
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Нишон тумани кенгаши раиси А. Беккамов ва бир қатор масъуллар иштирокида аҳоли муаммолари ўрганилди.
Халқ билан мулоқот қилиш, жойлардаги мавжуд муаммоларни маҳаллабай, хонадонбай ўрганиш орқали одамларни қийнаётган масалаларга ечим топиш, ўзаро ҳамжиҳатлик асосида ҳудудларни ривожлантириш, аҳоли яшаш массивларида инфратузилмаларни яхшилаш, оилавий тадбиркорлик ва кичик бизнесга қулай шароитларни яратиш каби кенг кўламли ишларни амалга оширишда жойлардаги секторлар фаолияти самара бермоқда.
Аҳоли ичимлик суви, газ билан боғлиқ ҳал қилинмай келаётган масалалар юзасидан мурожаат қилишди. Депутатлар томонидан мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.