Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят ва шаҳар кенгашлари ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилоят бўлими билан ҳамкорликда “Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот - билимда!” ғояси асосида Наманган педагогика Институти фаоллар залида тасвирий санъат ва география йўналиши талабалари иштирокида учрашув ташкил этилди.
Мулоқотда бугунги кунда сиёсий партиянинг ёшлар ва ижтимоий соҳа вакиллари ўртасидаги ўрни, президентимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор, ёшларнинг ушбу имкониятлардан самарали фойдаланиши тўғрисида тушунчалар берилди.
Юртимизда таълим соҳасидаги ислоҳотлар, педагог ходимлар қўллаб-қувватланаётгани ҳақида гапирилиб, илм олиш ва илм эгаларини ҳурмат қилиш, таълим билан тарбияни бевосита бирдек эгаллаш Ўзбекистон ёшларининг энг устувор вазифаси эканлигиги таъкидланди. Ёшларнинг келажакда эгалламоқчи бўлган раҳбарлик вазифаларида сиёсий партияларнинг аҳамияти ва ўрни беқиёслиги тушунтирилди.