Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда
Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда

 

Мамлакатимизда демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида хотин-қизларнинг ҳам ўрни беқиёсдир. Шуни инобатга олган ҳолда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Соғлом болани вояга етказиш учун оилада хотин-қизларнинг ўрни ва ролини кучайтириш, мустаҳкам ва соғлом оилалар сонини кўпайтиришга ҳисса қўшиш мақсадида Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши ташаббуси билан Зарбдор туманидаги оилавий поликлиникада «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси ва туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида «Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда» лойиҳаси доирасида бепул тиббий кўрик ўтказилди.

Тумандаги «Шодлик», «Дўстлик», «Наврўз» маҳаллалари аҳолиси учун ташкил этилган тиббий кўрикка малакали мутахассислар жалб қилинди.

Кам таъминланган оилаларга «Соғлом авлод учун» жамғармаси томонидан 5 турдаги дори-дармонлар тарқатилди. Депутатлар кўрикдан сўнг аёлларнинг турли масалалар юзасидан мурожаатларини ҳам ўрганишди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш