Аҳоли бандлигини таъминлаш депутатлар назоратида
Аҳоли бандлигини таъминлаш депутатлар назоратида

 

Халқ депутатлари Бўстон туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибига Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан иккита: Бўстон туманида 2023 йилда “Янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури” ижросини таъминлаш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сонли ҳамда 2021 йил 21 октябрдаги 654-сонли қарорлари билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомида белгиланган вазифалар ижроси ҳақидаги масалалар киритилди.

Сессияда кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан тегишли идораларнинг ҳисоботлари тингланди. Сўнг туманда мазкур масалаларга оид муаммоларни ҳал қилиш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашиниб, аниқ чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш