Сиёсий институтлар ва кўппартиявийлик тизими ривожлантирилади
Сиёсий институтлар ва кўппартиявийлик тизими ривожлантирилади

 

2023 йил 20 сентябрь куни Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Сиёсий партиялар ва маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда мамлакатимизда сиёсий партиялар ва маҳаллий Кенгашлар фаолиятини янада самарали ташкил этиш, ижро органлари раҳбарлари ҳисобдорлигини ошириш ва уларнинг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтиришнинг янада самарали механизмини ишлаб чиқиш борасида амалга оширилаётгани ишлар ва натижалар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Маърузаларидан келиб чиқиб, партия депутатлик гуруҳлари, доимий комиссиялар ва сайловчилар билан олиб борилаётган ишларини янада жонлантириш, қонунчиликда белгиланган депутатлик сўрови юбориш ваколатларидан кенгроқ ва самарали фойдаланиш ишларини такомиллаштириш лозимлиги қайд этилди ва муҳим таклиф ва тавсиялар илгари сурилди.

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш