Халқ билан мулоқот қилиш, жойлардаги мавжуд муаммоларни маҳаллабай, хонадонбай ўрганиш орқали одамларни қийнаётган масалаларга ечим топиш, ўзаро ҳамжиҳатлик асосида ҳудудларни ривожлантириш, аҳоли яшаш массивларида инфратузилмаларни яхшилаш, оилавий тадбиркорлик ва кичик бизнесга қулай шароитларни яратиш каби кенг кўламли ишларни амалга оширишда жойлардаги секторлар фаолияти жуда самарали бўлмоқда.
Ўзбекистон ХДП Нишон тумани кенгаши раиси А. Беккамов томонидан аҳолининг муаммоларини ўрганиш ва уларни қийнаб келаётган масалаларни жойида ҳал этиш мақсадида кўплаб сайёр қабуллар ташкил этиб келинмоқда. Халқ билан мулоқот муаммоларнинг самарали ечими мавзусида навбатдаги ўрганишлар туманнинг олис ҳудудларидан бири Истиқбол МФЙ ҳудудида бўлиб ўтди.
Қабул давомида аҳолининг муаммолари ва мурожаатлари юзасидан мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилди.