Аралаш сайлов тизими сиёсий партияларнинг ғоявий дастурлари ўртасидаги рақобатни кучайтиради
Аралаш сайлов тизими сиёсий партияларнинг ғоявий дастурлари ўртасидаги рақобатни кучайтиради

 

Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши медия марказида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъуллари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзолари, партия фаоллари, ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Муҳокамаларни бошлашдан аввал Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмуни тушунтириб берилди. Йиғилишда таъкидланганидек, Конституциявий қонун лойиҳаси билан Сайлов кодексига ҳамда 7 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. Сайлов кодексига киритилаётган энг муҳим ўзгартиш Қонунчилик палатаси сайловини аралаш, мажоритар, пропорционал сайлов тизими асосида ўтказиш таклиф этилаётганидир. Бунда сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига ажратилиб, Қонунчилик палатасининг 75 нафар депутати мажоритар сайлов тизими асосида бир мандатли сайлов округларидан, қолган 75 нафари пропорционал сайлов тизими (номзодлар рўйхати) асосида сиёсий партияларга берилган овозлар бўйича ягона сайлов округидан сайланиши белгиланмоқда. Бундан ташқари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар ҳозиргидек 9 нафар депутатлик ўрни эмас, балки 5 нафар депутатлик ўрни билан ҳам ўзларининг фракциясини тузишига имкон яратилади.

Йиғилишда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Конституциявий қонун лойиҳасидаги ўзгартиш ва қўшимчалар бирма-бир кўриб чиқилиб, йиғилганларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Лойиҳанинг қабул қилиниши фуқароларнинг давлат бошқарувида иштирок этиш имкониятларини ошириши таъкидланди.

Аралаш сайлов тизими сиёсий партиялар етакчи ўринга чиқиши, фикрлар, ҳаётий ғоя ва дастурлар ўртасида рақобат кучайишига хизмат қилади.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Ёшлар қаноти Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш