Вазифалар ижроси танқидий ва таҳлилий ўрганилди
Вазифалар ижроси танқидий ва таҳлилий ўрганилди

 

Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши томонидан Андижон вилояти, Бўстон тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бошланғич партия ташкилотида партиянинг ғоялари, мақсадлари ва вазифаларини тарғиб қилиш ҳамда партия бошланғич ташкилотида амалга оширилаётган ишлар танқидий ва таҳлилий ўрганилди.

Шунингдек, йиғилишда партия электорати вакилларини қийнаб келаётган масалалар юзасидан мурожаатлар тингланди ва мутасадди ташкилотларга мурожаатлар ечими юзасидан депутатлик сўровлари юборилди.

Тадбир сўнггида иштирокчиларга 21 октябр – Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан қабул қилинган қонун мазмун-моҳияти тушунтирилди.

 

 

 

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш