Соғлом оила – соғлом жамият
Соғлом оила – соғлом жамият

 

Ўзбекистон ХДП Урганч туман кенгаши томонидан "Соғлом оила – соғлом жамият” шиори остида маҳалла ва БПТларида давра суҳбатлари ва тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

"Ўзбекистон-2030" стратегиясида белгиланган йўналишлардан келиб чиқиб, Халқ депутатлари Урганч туман Кенгаши депутати Б. Бердиева навбатдаги ана шундай учрашувни оила ва хотин-қизлар илмий тадқиқот институти вилоят вакиллари билан ҳамкорликда ўтказди.

Давра суҳбатида оилалардаги муҳитни яхшилаш ва мустаҳкамлаш, нотинч оилалардаги муҳитни соғломлаштириш зарурлиги ҳақида сўз борди.

Шунингдек, гендер тенглик масалалари, давлатимиз томонидан аёлларга берилаётган эътибор, уларнинг жамиятда фаол иштирокини таъминлашга қаратилган саъи-ҳаракатлар борасида маълумотлар берилди. Оила, мактаб, маҳалла ҳамкорлигини йўлга қўйиб, таълим-тарбия борасида ва бошқа масалаларда миллий қадриятларимизга таяниш, бугунги кунимизга шукроналик билан яшаш, тинчлигимиз қадрига етиш борасида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш