Фарғонада «Ёшлар қаноти» фаолияти ўрганилмоқда
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ёшлар сектори Фарғона вилоят кенгаши билан ҳамкорликда «Ўзбекистон-2030» стратегияси мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказди.
Мулоқотда ёшларга бағишланган устувор вазифалар, бунда партиянинг ёшлар билан ишлаш йўналишида олдинда турган устуворликлар хусусида суҳбатлашилди.
Шунингдек, «Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасидаги ислоҳотлар сифатли амалга оширилиши, белгиланган кўрсаткичларга эришилишини назорат қилишда партиядан сайланган депутатлар жамоатчилик назоратини олиб бориши ҳақида сўз борди. «Ёшлар қаноти» фаоллари томонидан билдирилган ташаббуслар, мавжуд камчиликлар бўйича фикр-мулоҳазалар эшитилди.