Аёллар муаммолари ечими депутат назоратида
Ўзбекистон ХДП Хива тумани кенгаши томонидан «Депутат маҳаллада» лойиҳаси асосида «Пишканик» маҳалла фуқаролар йиғинида туман Кенгаши депутати Гули Саттарова, ЎзХДП Хива туман кенгаши раиси С. Маҳмудова ҳамда маҳалла фаоллари билан биргаликда оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар холидан хабар олинди.
Уларнинг мурожаатлари тингланиб, жойида ҳал қилинди. Ечими бироз муддат талаб қиладиган масалалар депутат томонидан назоратга олиниб, депутат сўрови орқали тегишли ташкилотлар билан ҳал қилиниши ҳақда мурожаатчиларга маълумот берилди.