Байрам тадбирлари давом этяпти
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 32 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳар кенгашида маданий тадбири ташкил этилди.
Унда партия Марказий Кенгаши ва Тошкент шаҳар кенгаши масъул ходимлари, туман-шаҳар кенгашлари раислари, партия фахрийлари ҳамда фаоллар иштирок этди.
Тадбир давомида партия сафида меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ фаоллар эсдалик совғалари билан тақдирланди.