Оила меҳр-муҳаббат маскани бўлиши керак
Оила меҳр-муҳаббат маскани бўлиши керак

 

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, Олмазор туманидаги “Чўлпон” номли кутубхонада оилаларни мустаҳкамлаш, нотинч оилалардаги муҳитни соғломлаштириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ишларини янада такомиллаштириш мақсадида “Соғлом оила-соғлом жамият” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъуллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзолари, Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар ҳамда туман кенгашлари масъуллари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман кенгаши депутатлари, нуроний отахон ва онахонлар, маҳалладаги хотин-қизлар, ёшлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Мулоқотда оила институтини янада ривожлантириш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида оила ва хотин-қизлар йўналиши бўйича белгиланган вазифалар ҳақида атрофлича фикр юритилди. Эрта турмуш ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳ, оилавий ажримлар сабаблари ва уларнинг олдини олиш бўйича маълумотлар берилди. Шунингдек, оилани, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда юқоридаги каби оила қуришда кузатилаётган иллатларнинг олдини олиш мақсадида 2023 йил 31 октябрда Президент томонидан имзоланган ЎРҚ-874-сонли Қонун мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Кўп йиллик ҳаётий тажрибага эга нуроний отахон ва онахонлар ёшларга оилавий ҳаёт, оилани муқаддас санаш, оиладаги ўзаро муносабатлар, фарзанд тарбияси ҳақида маслаҳатлар берди. Ўзларининг ҳаёт йўллари, тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Тадбир қизиқарли, савол-жавоб ва фикр мулоҳазаларга бой тарзда ўтди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш