Депутат маҳаллада
Депутат маҳаллада

 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзХДП фракцияси аъзолари З. Абдуллаева ва С. Гичгелдиевалар «Депутат маҳаллада» лойиҳаси доирасида Тўрткўл тумани “Оқбошли” овул фуқаролар йиғинида сайловчилар билан учрашди.

Мулоқотлар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги 408-сонли қарори асосида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва янгидан қурилаётган сув иншоотининг қурилиш ишлари билан танишилди.

Сайловчилар томонидан депутатларга ҳудудларда аҳолини қийнаётган масалалар юзасидан мурожаат қилиб, таклифлар билдиришди. Жўқорғи Кенгес депутатлари ечимини кутаётган масалалар бўйича депутатлик сўрови чиқарилишини маълум қилишди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш