ХДП “айбсиз айбдорлар”нинг нафақасини қайта кўриб чиқишни таклиф қилмоқда (видео)

Халқ демократик партиясининг марказий ва ҳудудий ташкилотлари, туман, шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳлари, парламентдаги фракцияси аъзолари ўз электорати, жамоатчилик вакилларининг мурожаатларини ҳал этишга интилади. Шунингдек, фуқаролар бераётган таклифларни ўрганиб, амалга оширишга алоҳида эътибор қаратади.

Фуқаролардан пенсия тайинлаш, ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг яқинлари дуч келаётган ижтимоий масалаларни ҳал қилиш бўйича аниқ таклифлар келиб тушди. Шу асосда партиянинг парламентдаги фракцияси янги қонунчилик ташаббусини илгари суришга тайёрланмоқда.

Қонунчилик палатасида ЎзХДП фракцияси ва Марказий Кенгаши аъзоларидан иборат ишчи гуруҳнинг йиғилиши ташкил этилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш