Бағрикенглик – тотувлик ва тараққиёт гарови
Бағрикенглик – тотувлик ва тараққиёт гарови

 

Қарши шаҳридаги Иқтисодиёт ва педагогика университетида “Бағрикенглик – тотувлик ва тараққиёт гарови” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё бўлими раҳбари Лола Саодатова, университетнинг “Тарих ва ижтимоий фанлар” кафедраси мудири Шаҳодат Муртозова маъруза қилди.

Таъкидланганидек, юртимизда 130 га яқин миллат вакиллари аҳил ва иноқликда яшаб келмоқда. Мамлакатимизда ўзаро бағрикенглик тамойилига қатъий амал қилинаётгани юртимиз тинч, фуқаролар аҳил ва тотув яшаши ва юртимиз янада тараққий этишига хизмат қиляпти.

Савол-жавоблар билан тадбир қизиқарли ва файзли ўтди. Топқирлиги билан ажралиб турган талабаларга китоблар совға қилинди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш