Ҳаёт тажрибалари ўртоқлашилди
Ўзбекистон ХДП Пискент туман кенгаши томонидан “Оқтепа” МФЙ ҳудудида жойлашган 2-сонли касб-ҳунар мактабида ёшлар тарбиясида нуронийларнинг ўрнини янада ошириш мақсадида "Уч авлод” учрашувлари доирасида маънавий-тарбиявий тадбир ўтказилди.
Тадбирда партиямиз фаоли, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган Ж.Отақулов ва Ш. Соатовлар ўз ҳаётий тажрибалари, эришган ютуқлари ҳақида ёшлар билан ўртоқлашди. Тадбир давомида шунингдек, Пискент туман депутати Д. Комилова "Ўзбекистон-2030" стратегиясида белгиланган 5 та йўналиш бўйича мақсадлар ва ёшларга яратилган имкониятлар ҳақида тушунтириб ўтди. Учрашув сўнггида 5 нафар ёшлар ва 5 нафар касб-ҳунар мактаби устозлари партия сафига қабул қилинди.