Партия электорати ҳимояси йўлида
Партия электорати ҳимояси йўлида

 

Ўзбекистон ХДП Наманган туман кенгаши томонидан “Партия ўз электорати ҳимояси йўлида” лойиҳаси доирасида “Касб-ҳунарга ўқитиш маркази”да тадбир ташкил этилди.


Унда партия кенгаши масъул ходимлари, бошланғич партия ташкилоти фаоллари ва партиядан сайланган депутатлар иштирок этди. Дастлаб партия электорати ҳисобланган ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини касб-ҳунарга ўқитиш ва уларга яратилган шароитлар ўрганилди. Жумладан, "Наманган касб-ҳунарга ўқитиш маркази” 720 ўринга мўлжалланган бўлиб, айни вақтда 27 та йўналишда касб-ҳунарга ўқитилмоқда.

Мулоқот чоғида меҳнатга лаёқатсиз, ногиронлиги бор шахсларга нафақалар тайинланиши, ижтимоий реестрда турувчи фуқароларга ажратилаётган субсидиялар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига кўмак бериш мақсадида яратилаётган шарт-шароитлар юзасидан қизғин суҳбатлар бўлиб ўтди. Лойиҳа доирасида масъуллар томонидан ишсиз ва эҳтиёжманд аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларга касб-ҳунар ўргатишни янада самарали йўлга қўйишни ташкил этишга оид долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Тадбир якунида Марказ масъул ходимларидан 15 нафари партия сафига қабул қилинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат
← Рўйхатга қайтиш