Партиямизнинг “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида навбатдаги манзил Мирзо Улуғбек туманидаги “Жасорат” маҳалласи бўлди.
Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман кенгаши депутати Ким Виталий Геннадьевич ўз сайловчилари билан учрашди.
Мазкур маҳалладаги кўп қаватли уйларнинг иситиш тизимида куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари бўйича қилинган амалий ишлар билан яқиндан танишилди. Шу жараёнда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг маҳалладаги ижроси ҳам кўздан кечирилди. Маҳалладаги аҳоли вакиллари билан суҳбатларда кўтарилган муаммолар жойида ўрганилди.
Шунингдек, фуқаролар депутат сайъи-ҳаракати билан ўрнатилган светофор учун миннатдорчилик билдирди. Айни жойдаги пиёдалар йўлагининг ногиронлиги бор фуқаролар ва ёш болали аёллар ҳамда мактаб болалари учун янада қулайроқ қилиш юзасидан амалий ёрдам сўралди.
В.Ким маҳалладаги профилактика инспектори ҳамда хотин-қизлар фаоли билан ҳам суҳбатлашиб, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича қилинаётган амалий ишлар билан қизиқди. Шу билан бирга, одамларнинг яшаш шароити, берилаётган амалий кўмаклар билан яқиндан танишди ва улар билан дилдан суҳбатлашди.