Ёшларга юртимиздаги ислоҳотлар мазмун-моҳияти тушунтирилди

 

Ўзбекистон ХДП Пахтаобод туман кенгаши раиси Х. Сотволдиев ташаббуси билан Тиббиёт коллежида "Сафимиздаги ёшлар" лойиҳаси асосида тадбир ташкил этилди.

Учрашувда сўнгги йилларда тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш учун олиб борилаётган ишлар, ажратилаётган маблағлар хусусида батафсил маълумотлар берилди.

Тадбирда партиямизнинг фаол ёшларидан бири, коллежнинг ёшлар етакчиси Ҳусниддин Нажмиддинов сўзга чиқиб, партиядаги фаолияти ва эришган ютуқлари тўғрисида гапириб берди. Мулоқотда шунингдек, туман кенгаши депутатлари ҳам иштирок этиб, ёшларга партиянинг бош ғоялари, мақсадлари ҳақида тушунчалар беришди.

Тадбир сўнгида 6 нафар ёшлар партия сафига қабул қилинди.

 

 

 

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш