Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди
Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши томонидан 3 декабрь - “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Ургут туманидаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйида маданий тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида ногиронлиги бўлган шахслар ўзини жамиятнинг тўлақонли аъзо этиб ҳисоблаши учун юртимизда яратилаётган имкониятлар, уларнинг бошқалар билан тенг равишда жамият ҳаётида иштирок этиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўзлаб берилди.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш