Ёшларнинг бандлик даражасини ошириш

 

Бугунги кунда инсон салоҳиятининг рақобатбардошлигини ошириш кўп жиҳатдан ёшлар меҳнатидан фойдаланиш соҳасида қандай стратегия белгиланганлигига боғлиқ. Ёшлар кўп жиҳатдан жамиятдаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларга таъсир кўрсатмоқдалар.

Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни янада ривожлантириш, иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида қабул қилинган қарор ва фармонлар ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ёшлар бандлиги ва касб-хунарга ўқитиш ҳамда ҳар бир ёшнинг бугунги кундаги фаолияти борасида бир қанча чора-тадбирлар белгиланган. Бу борада Ўзбекистон ХДП Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш сектори томонидан бир қанча лойиҳалар амалга оширилмоқда, “Ёшлар бандлигини таъминлаймиз”, “Аёллар бандлиги оила фаровонлиги”, “Сафимиздаги ёшлар”, “Қонунчилик ёшлар нигоҳида” лойиҳалари доирасида тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят ҳамда Ш. Рашидов туман Кенгаши томонидан “Ёшларнинг бандлик даражасини ошириш” мавзусида Jizzax ADM автомобил ишлаб чиқариш заводида ёшлар учун очиқ эшиклар куни ўтказилди.

Унда ёшлар бугунги кунда заводдаги ишлаб чиқариш жараёни билан танишиб, ишга жойлашиш имкониятлари тўғрисида маълумотларга эга бўлдилар.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш