Сайловчилар билан мулоқот
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М. Хасанова ва Ўзбекистон ХДП Узун туман кенгаши раиси И. Мусурмановлар раҳбарлигида тумандаги “Янги рўзғор” маҳалласи ҳудудидаги 4-сонли мактаб фаоллар залида "Ўзбекистон-2030" стратегиясида кўзда тутилган мақсад ва вазифалар юзасидан давра суҳбати ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон — 2030” стратегияси мазмун-моҳияти ҳамда уларнинг ҳаётимиздаги аҳамияти, қабул қилинаётган қонунлар ва вазифалар ҳақида батафсил тушунчалар берилди.
Давра суҳбати якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.