Конституция – бахтимиз қомуси
Конституция – бахтимиз қомуси

 

Ўзбекистон ХДП Юқори Чирчиқ туман кенгаши томонидан туман Касб-ҳунар мактабида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан "Конституция – ижтимоий ҳуқуқ кафолати” мавзусида учрашув ўтказилди.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда энг аввало, ҳуқуқий таълим ва тарбия борасидаги ишларни тизимли ва узвий олиб бориш тақозо этилади. Тадбир иштирокчиларига конституциямиз функция ва принциплари ҳамда янги киритилган нормалар бўйича тушунчалар берилди.

ХДП Бўстонлиқ тумани кенгаши томонидан эса “Озодбош” қишлоғида жойлашган 6-мактаб ўқитувчилари иштирокида "Конституция – бахтимиз қомуси" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Бўстонлиқ тумани кенгаши раиси О. Бабаев йиғилганларга янги таҳрирдаги конституция тарихда синалган умуминсоний, умумбашарий қадриятларни, халқаро андозаларни ўзида мужассам этган ҳужжат эканлиги ҳақида батафсил гапириб берди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш