Ўзбекистон ХДП Фарғона шаҳар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституция қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Фарғона шаҳрида жойлашган 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатида «Қомусимиз номусимиз» деб номланган маънавий ва маърифий тадбир ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон ХДП Фарғона шаҳар ташкилоти раиси А. Умаров, Ўзбекистон ХДП Фарғона шаҳар тарғибот гуруҳи аъзоси А. Абдуллаев ҳамда шаҳар судьялари, миллий гвардия ходимлари иштирок этди. Тадбир савол-жавобларида фаол қатнашган ёшларга Ўзбекистон ХДПнинг эсдалик совғалари топширилди.
ХДП Қувасой шаҳар кенгаши томонидан эса 11-умумтаълим мактаби битирувчи ўқувчилари учун давра суҳбати ўтказилди. Ўқувчи ёшларга юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш учун киритилган янги нормалар тушунтирилди.
Марғилон шаҳар кенгаши ташаббуси билан ҳам ҳудуддаги ўқув юртлари ва соғлиқни сақлаш муассасаларида Янгиланган Конституция мазмун-моҳиятини тушунтириш, янги киритилган нормаларни оддий аҳолига тушунтириш мақсадида конференция, давра суҳбати ва йиғилишлар ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Абу Али Ибн Сино номидаги 2-тиббиёт техникумида бўлиб ўтди. «Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси» мавзусида ёшлар билан ўтган давра суҳбатида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ижтимоий сиёсий ўзгаришлар мазмун-моҳияти ҳамда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аҳамияти тушунтириб берилди.