Ўзбекистон ХДП Хонқа туман кенгаши томонидан тумандаги 40-сон мактабда «Мадҳиямиз – фахримиз» мавзусида учрашув ўтказилди.
Унда туман партия кенгаши раиси Феруз Ваисов сўзга чиқиб, мамлакатимиз мустақилликка эришгач, халқимизнинг азалий орзу-истаклари, эзгу интилишлари давлатимиз рамзларида ўзининг ёрқин ифодасини топганини таъкидлади.
Мадҳиямиз мамлакат мустақиллиги, халқ озодлиги, давлатнинг буюк келажаги ҳақида куйлайдиган, фаровон жамият қурилиши йўлида фидокорона меҳнатни тараннум этадиган истиқлол рамзидир. Юксак ватанпарварлик туйғуларини мужассамлаштирган мадҳиямиз бугун таълим масканларида ёш авлоднинг Ватанга муҳаббат руҳида камол топишига хизмат қилмоқда.
Шукрки, мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, тотувлик ҳамда иноқлик, бирдамлик ва ҳамжиҳатлик ҳукм сураётир. Ватанимизнинг куч-қудрати, салоҳияти, обрў-эътибори ҳам тобора юксаляпти. Энг муҳими, озод юртимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмаган фарзандлари келажакка қатъий ишонч билан марралар сари дадил одимламоқда.
Тадбир давомида ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.