Хотин-қизлар мурожаати ҳал этилмоқда
Бугун мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш борасидаги ишлар натижаси чекка-чекка ҳудудлардаги ҳар бир хонадонда ўз ифодасини топмоқда. Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотларда Ўзбекистон ХДП нинг ҳам ўз ўрни бор.
Наманган вилоятининг Косонсой туманида истиқомат қилувчи Ҳанифа Ҳалилованинг партия туман Кенгашига қилган мурожаати депутат Жавлон Абдуллаев томонидан ўрганиб чиқилди. Туман ҳокими ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари иштирокида фуқаронинг хонадонига борилди. Мурожаатчига ногиронлик аравачаси етказилиши билан бирга моддий ёрдам кўрсатилиб, кўмир ёқилғиси берилди.