Ислоҳотлар жараёнида ёшлар масаласи
Ислоҳотлар жараёнида ёшлар масаласи

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ёшлар сектори Тошкент вилоят кенгаши билан ҳамкорликда Чирчиқ давлат педагогика университети талабалари учун “Ёш етакчи” лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот ташкил этди.

Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасидаги Ёшлар парламенти аъзолари иштирок этган учрашув “Ислоҳотлар жараёнида ёшлар масаласи” мавзусига бағишланди. Талабалар билан очиқ мулоқотда Ўзбекистон ХДП ёшлар билан ишлаш тизими, бугунги кунда ёшлар билан олиб борилаётган ишлар, партия сафига аъзо бўлиш тартиби, ёшлар парламенти ҳақида тўлиқ маълумот берилди.

Мулоқот давомида Қонунчилик палатаси ҳузуридаги ёшлар парламенти аъзолари томонидан жамиятда ёшлар фаоллигини ошириш, ҳуқуқий саводхонликни ривожлантириш ҳамда шахсий ривожланишга қаратилган вазифалар ҳусусида суҳбатлашилди.

Савол-жавоб тарзида давом этган мулоқот якунида фаол талабаларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш