Музработ туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда
Музработ туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда

 

Юртимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ҳамда «Обод хонадон», «Обод кўча», «Обод маҳалла» лойиҳалари доирасида кўплаб ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Халқ депутатлари Музработ туман Кенгаши депутати Ш.Норқобилов ташаббуси ва бошчилигида тумандаги «Боғи эрам» маҳалласида маҳалла еттилиги учун янги қурилган замонавий бино ҳамда тикувчилик цехи тайёр ҳолга келтирилиб, бино атрофига дарахт ва гул кўчатларини экилди.

Ушбу хайрли ишда депутатлар, партиянинг фаол нуронийлари, маҳаллалардаги «Кексалар маслаҳати» гуруҳи раислари, маҳалла ёшлари фаол иштирок этди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш