Саломатлик – ярим бойлик
Саломатлик – ярим бойлик

 

Ўзбекистон ХДП Уйчи туман кенгаши ташаббуси билан 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Нуроний” жамғармаси туман бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда эндокринология маркази билан ҳамкорликда “Соғлом турмуш тарзи – фаровон ҳаёт асоси” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда сўзга чиққанлар юртимизда бугунги кунда 350 мингдан ортиқ қандли диабет билан касалланганлар борлиги ва бунинг олдини олиш учун соғлом турмуш тарзига риоя этиш зарурлигини таъкидлади. Иштирокчиларга “Соғлом турмуш тарзини режалаштирамиз” номли буклетлар тарқатилди.

Эндокринология маркази бош шифокори Б.Сиддиқов, шифокор Э. Исроилжоновлар қандли диабет турлари, тўғри овқатланиш тўғрисида тавсиялар беришди.

Суҳбат интерактив усулда ўтиб, саволларга жавоблар қайтарилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш