Уйма-уй юриб меҳр улашилди
Ўзбекистон ХДП Чортоқ туман кенгаши масъуллари, туман кенгаши депутати С.Болтабоев, партия фаоллари З. Ваҳобов, Ш. Шоабдуллажоновлар янги йил олдидан “Ойқирон” маҳалласи фуқаролари билан учрашди.
Аҳоли билан мулоқот чоғида уларни қийнаб келаётган мавжуд муаммо ва камчиликлар ўрганилди. Уларни ҳал қилиш юзасидан керакли тавсиялар берилиб, аксарият масалалар жойида ҳал этилди.
Кириб келаётган янги йил билан самимий қутлаб, файзу-барака, саломатлик тилашди.