Янги йил шукуҳи

 

Хабар берганимиздек, давлатимиз раҳбарининг Янги йил арафасида аҳолининг кайфиятини кўтариш, аҳоли учун байрамни муносиб кутиб олишга шарт-шароитлар яратиш юзасидан берган топшириқлари ижроси доирасида Чилонзор тумани маҳаллаларида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун янги йил байрами тадбирлари ташкил этилмоқда.

Куни кеча Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгаши депутати Зафар Мирзоулуков томонидан депутатлик округига қарашли "2-Қатортол" маҳалласи болажонлари учун байрам уюштирилди.

Қорбобо ва қорқиз, эртак қаҳрамонлари, шўх куй ва қўшиқлар болажонларни қувонтириб, дилларини хушнуд қилди. Қорбобонинг қўлидан совға олган болажонларнинг хурсандчилигидан маҳалла аҳлини ҳам мамнун бўлди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат
← Рўйхатга қайтиш