Жамоатчилик назорати натижалари муҳокама қилинди
Жамоатчилик назорати натижалари муҳокама қилинди

 

Бугун Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши медиа марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда таълим бериш сифатини ошириш ҳамда улар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ижроси мавзусида онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ҳамда Бухоро вилояти кенгаши масъуллари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзолари, Бухоро шаҳар транспорт бошқармаси, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Республика Бошқаруви, Бухоро шаҳар ҳокимлиги мутахассислари, партия фаоллари, ёшлар иштирок этган тадбирда Қарорнинг Бухоро вилоятидаги ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

Йиғилишни Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Мақсуда Варисова кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда кейинги йилларда ногиронлиги бор шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг билим олиши, бандлиги ва жамиятнинг тўлақонли аъзоси бўлиши учун қатор амалий ишлар йўлга қўйилганлигини таъкидлади.

Сўнг «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг шарт-шароитларини босқичма-босқич яхшилаш бўйича «йўл харитаси»нинг 14-15-бандлари ижроси юзасидан Бухоро вилояти партия гуруҳида томонидан ўтказилган жамоатчилик назорати мониторинги натижалари ўқиб эшиттирилди.

Бухоро шаҳар ҳудудида жойлашган 24-сонли имконияти чекланган кўзи ожизлар мактаб интернати ҳудудида “Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш махсус майдонча” си ташкил этилган. Бухоро шаҳар Газли шоҳ кўчаси ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобил йўлининг 219,6 km.da жойлашган интернатнинг олди ҳамда Жўбор кўчасидаги Бухоро вилояти кўзи ожизлар махсус кутубхонаси олдида пиёдалар ўтиши учун овозли светофорлар ўрнатилган. Амалга оширилган ишлар билан бир қаторда ҳудудда бу борада қилиниши лозим бўлган масалалар ҳам бўлиб, уларнинг ечими соҳа мутахассислари иштирокида муҳокама қилинди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш