Соғлом она, соғлом оила
Соғлом она, соғлом оила

 

Ўзбекистон ХДП Тошлоқ туман ташкилоти ташаббуси билан тумандаги “Қуйи Яккатут” МФЙ ҳудудидаги 54-сонли оилавий поликлиникада тиббиёт ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, туғруқлар ўртасидаги мақбул оралиққа риоя этиш, ирсий касалликлар профилактикаси долзарблигини аҳолига тушунтиришнинг муҳимлиги хусусида сўз юритилди.

Сўзга чиққанлар шунингдек, фарзандининг келажагини ўйлаган ҳар бир ота-она энг аввало уларнинг соғлиғи, билим олишига эътибор қаратиши ва фарзандлар туғилишида оралиқ масофани сақлаш зарурлиги ҳақида тавсиялар беришди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш